Фото: EPA
Forbes рўйхатидаги дунёнинг энг бой 10 кишиси орасидан биргина Уоррен Баффетт бойлиги 2022 йилнинг январь ойида камайиш ўрнига янада ошди. Бундан ташқари, Баффетт 10 талик ичидаги шахсий бизнеси орқали бойиган миллиардер эмас, балки сармоя киритиш орқали миллиардерга айланган ягона шахсдир.
Мақолада унинг қандай стратегиялардан фойдаланиши ва ўз мижозларига инфляция ва беқарор бозор шароитида қандай йўл тутиш ҳақидаги тавсиялари билан бўлишамиз.
Сабр ҳақида
Фонд бозори – пулларни сабрсиз одамлардан сабрлиларга етказиш воситаси. Бизга фаоллигимиз учун эмас, балки ҳақ бўлганимиз учун пул тўлашади. Мукаммал менежментга эга йирик компаниялардан улуш сотиб олганимизда, сармоя киритиш муддати – биз учун «абадий»га айланади. Сизнинг инвестор сифатидаги мақсадингиз даромади, эҳтимол, беш, ўн ва йигирма йилдан кейин ҳам ўсишда давом этадиган, сизга яхши таниш бўлган бизнесга катта маблағ тикишдан иборат. Вақт ўтиши билан бундай стандартларга камдан кам компаниялар тўғри келишини англаб етасиз, шу туфайли бундай компанияни учратишингиз билан унинг катта улушини сотиб олинг. Бундан ташқари, ўз шахсий принципларингиз билан курашишингизга ҳам тўғри келади. Агарда ушбу акцияларга 10 йил мобайнида эгалик қилишни истамасангиз, уни 10 дақиқа ичида сотиб олиш ҳақида ҳатто ўйлаб ҳам ўтирманг.
Шахсан мен учун энг муҳими вақт қадрини англаб етиш бўлган. Вақт – буюк компанияларнинг дўсти. Ўртамиёна компаниялар учун эса бу – душман.
Мен фонд бозоридан фойда кўришга ҳеч қачон уринмаганман. Мен бозор эртаси куни ёпилиб, яқин беш йил ичида очилмайди деган фикрда харид қиламан.
Инфляция ҳақида
Инфляция улкан корпоратив қурт каби ҳаракатланади. У ҳар қандай ҳолатдан қатъи назар, кунлик сармоя маблағлари рационини ютиб юборишга одатланган. Компания даромади қанча бўлмасин, ўтган йилги кўрсаткичларга мос бўлиш учун у ўз қарздорлиги тўловларига кўпроқ товар захираси ва асосий маблағларни сарфлашга мажбур.
Инфляция давридаги энг мақбул танлов – сиз бир марта сотиб олган ва бошқа сармоя талаб этмайдиган бизнес. Йирик сармояларга муҳтож бизнесдан нафақат инфляция даврида, балки ҳар қандай бошқа вақтда ҳам воз кечиш керак.
Инфляция даврида, айниқса, кўчмас мулкка эгалик қилиш энг яхши танлов, сабаби сармоядор унга бир маротаба пул тикади ва уни истаган пайтида қайта сота олади. Агарда сиз бошқаларга фойда келтирадиган бирон нимага эга бўлсангиз, унинг баҳосига одатда алмаштириш ёки қайта сотиш баҳоси киритилган бўлади. Шундай экан, сиз ғолибсиз.
Компанияни баҳолашдаги энг муҳим омил унинг ўз баҳосини ошира олиш имкониятидир. Агарда сизда нархларни ошириш ва шу билан бир қаторда, рақобатдошларни орта қолдириш имконияти мавжуд бўлса, демакки, сиз яхши бизнес эгасисиз.
Инфляция даврида мустаҳкам тура оладиган компаниялар иккита хусусиятга эга бўлади: 1) даромади ёки бозордаги улушини йўқолмаслигидан хавфсирамай, нархларни осон кўтара олиш имконияти; 2) қўшимча йирик сармояларга мурожаат қилмаган ҳолда, доллар курсининг кўтарилиб боришига кўника олиш (бизнеснинг ўсиши эмас, балки инфляция ҳисобига) имконияти.
Диверсификация ҳақида
Диверсификация – билимсизликдан ҳимоя. Агарда сиз нима қилаётганингизни яхши билсангиз, ундан деярли фойда йўқ.
Кўплаб йирик тадбиркорлар даромади ягона буюк бизнес орқали эришилган. Ўз бизнесингиз ҳақида чуқур билимга эга бўлсангиз, бизнеснинг кўп тури билан шуғулланишингизга ҳожат қолмайди.
Диверсификация бойликни сақлаб қолиши мумкин, аммо унинг таркиби уни тузишга хизмат қилади.
Агарда сиз бирор-бир нимани биладиган, бизнес иқтисоди бўйича чуқур тушунчага эга ва узоқ муддат рақобатбардош устунликка эга бўлган бештадан ўнтагача компанияни топа оладиган инвестор бўлсангиз, сиз учун оддий диверсификациянинг кераги йўқ. У сизнинг натижаларингизга зарар етказиши ва хавфни ошириши мумкин.
Барча тухумларни бир саватда, аммо доимий эътиборда сақланг.
Ўзгарувчанлик ва трендлар ҳақида
Бозорлар ақл-идрокка асосланган бўлса-да, вақт ўтиши билан у ерда хаёлингизга келмайдиган вазиятлар бўлиб туради. Бундай вазиятлардан фойдаланиб қолиш учун ўткир зеҳн, иқтисодий билим ёки Уолл Стрит жаргонларини билиш шарт эмас. Бунинг ўрнига оддий ва фундаментал нарсаларга эътибор бериб, қўрқувларни ва оломон иштиёқини бирдек инкор қила олишнинг ўзи етарли. Бундан ташқари, узоқ вақт давомида ҳеч қандай тасаввурсиз ёки аҳмоқ бўлиб кўрина олишга тайёр туриш ҳам жуда муҳим. Ҳақиқий сармоядор ўзгарувчанликдан завқланади. Бозордаги ақл бовар қилмас беқарорлик маълум вақт ўтгач, барқарор компаниялар учун иррационал паст нархларнинг юзага келишига сабаб бўлади.
Ўзгалар зиқналик устида ишлаётганларида, сиз ўз қўрқувларингизни бошқаришингиз, бошқалар қўрқувларни бошқараётган пайтда эса сиз зиқналикни назорат қилишингиз керак.
Бозорни яқиндан кузатманг. Агарда сиз ҳар сафар қимматли қоғозлар нархи бир оз тушган пайтда уларни сотишга уриниб, бу ҳақда ўйлаб хавотирга тушсангиз, етарли даражада яхши натижага эриша олмайсиз.
Бозор ўзгарувчанлигига душман каби эмас, балки дўст каби муносабат билдиринг. Аҳмоқона ҳолат иштирокчисига айланиш ўрнига, ундан фойда олишни ўрганинг. «Сармоядорлар бозор нархлари пасайиши оқибатида зарар кўрдилар» қабилидаги хабарларни ўқиганингизда табассум қилинг… Одамлар ҳар бир сотувчининг ўз харидори борлигини, кимдир уни қўлдан бой берса, бошқаси ундан фойда кўришини унутиб қўйишади. Пасаяётган бозорлардаги сармоядорларга маслаҳатим – шунчаки севимли видеоролигингизни томоша қилинг, фарзандларингиз билан овқатланинг, анчадан бери суҳбатлашмаган дўстингиз билан учрашинг. Сармояларингиз узоқ муддатли мақсадларингизга мос келса, инвестиция портфелингизга асло тегманг. Ўзингизни чуқурга тушиб қолгандек ҳис қилсангиз, энг асосийси – ер ковлашни бас қилинг.
Танлай олиш ҳақида
Акциялар ҳамманинг қизиқиши марказида бўлсагина кўпчилик унга қизиқиш билдиришни бошлайди. Аслини олганда, ҳеч ким эътиборга олмаган пайтда қизиқишни бошлаш керак. Кўпчилик томондан фойдаланилаётган нарсалар орқали бойиб кетишнинг иложи йўқ. Ўртамиёна бозор устидан 100 фоиз бошқариш ўрнига, биз муваффақиятли компанияларнинг маълум қисмига эга бўлишни афзал биламиз. Бир уюм тошларга эгалик қилгандан кўра, бриллиантнинг бир қисмига эга бўлиш яхшироқ. Хоҳ пайпоқ бўлсин, хоҳ у акция – пастроқ нархдаги сифатли товарни сотиб олишни афзал кўраман.
«Ҳеч нарсани биламайдиган» инвестор бўлишдан ёмонроғи йўқ. Кейинчалик «ҳеч нарсани билмайдиган» инвестор бўла туриб, ниманидир биламан деб ҳисоблаган пайтингиз муаммолар пайдо бўла бошлайди. Чарли (Berkshire Hathaway’нинг вице-президенти) билан мен фуқаро сифатида ўзгаришларга ижобий муносабат билдирамиз: янги ғоялар, янги маҳсулотлар, инновацион жараёнлар мамлакатимиздаги ҳаёт даражасининг ўсишига хизмат қилади, бу эса яхши, албатта. Бироқ сармоядорлар сифатида инновацион жараёнларга нисбатан коинотни забт этиш деб ҳисоблаймиз – уни ўрганиш бўйича уринишларни оқлаймиз, аммо ўзимиз учишни истамаймиз.
Ўзингиз тушунмаган бизнесга ҳеч қачон пул тикманг. Сармоядорнинг энг яхши сифати – унинг интеллекти эмас, балки унинг темпераменти.
Муваффақиятли компанияни сотиб олишга сарфлаган ўта катта миқдордаги нарх унинг ўн йиллик ривожланиш самарасини йўқ қилиши мумкин.
Пуллар ва криптовалюта ҳақида
1-қоида: Ҳеч қачон пулларингизни йўқотманг.
2-қоида: 1-қоидани унутманг.
Жамғармаларни нақд пуллар кўринишида сақлайдиган одамлар ўзларини жуда эркин ҳис қилишади. Улар деярли ҳеч қандай даромад келтирмайдиган, вақт ўтиб қадрсизланадиган узоқ муддатли бефойда активни танлашган.
Биткоин бу – заҳарнинг заҳри. Криптовалюталар кўплаб фирибгарларни жалб қилади. Бу ҳеч ким билмайдиган нарсаларни сотиб олиш орқали бойиб кетган танишларига ҳавас билан қарайдиган одамларни аҳмоқ қилишга уринаётган шубҳали кимсалар бозоридир.
Агарда сиз қандайдир бир қоғоз бўлаклари ёки биткоиндан кўра, активларга эга бўлишни афзал билсангиз, бойлигингиз яқин 50 йилда кўпроқ ошади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трамп қайси хорижий мамлакатлар етакчилари билан телефонлашгани маълум бўлди