1 424
Марказий банк асосий ставкани 15 фоизгача пасайтирди — сабаблар, оқибатлар, ўзгаришлар
Марказий банк асосий ставкани 1 фоизга пасайтириб, 15 фоиз этиб белгилангани ҳақида хабар берилганди. Бунинг аҳамияти нимада ва Ўзбекистон ҳаёти қанчалик ўзгариши — «Дарё» шарҳида.
Асосий ставка ўзи нима ва унинг таъсири қандай?
Марказий банк асосий ставкаси Ўзбекистон ҳаётига жиддий таъсир қилади. Мазкур ставкага мамлакатдаги қолган барча ставкалар (омонатлар, кредитлар ва бошқалар) боғлиқдир.
Ставка талаб ва таклифни ўзгартиради, улар эса, ўз навбатида, аҳоли ва бизнес қарорларини. Буларнинг барчаси эса нархларга ўз таъсирини кўрсатади.
Асосий ставка нега пасайтирилди ва энди нималар ўзгаради?
Асосий ставка Марказий банкнинг мамлакат иқтисодиётига таъсир кўрсатишига имкон берувчи воситалардан биридир.
У инфляцион кутилмалар ҳамда келгуси ойларда нархлар ва иқтисодий кўрсаткичларнинг кутилаётган вазиятидан келиб чиқиб пасайтирилди.
Марказий банкнинг асосий вазифаси — бозорнинг барча иштирокчилари ва барча жараёнлар (инфляция, иқтисодий фаоллик ва молиявий барқарорлик) ўртасида мувозанатни топишдир.
Ставкани пасайтиришдан мақсад мамлакат иқтисодиётини арзон пул билан тўлдириш, бу эса ишлаб чиқаришни ривожлантириш, компанияларнинг солиқ имтиёзларини ошириш, давлатнинг йирик лойиҳаларга кўпроқ маблағ сарфлашга имкон беради.
Ставкани пасайиши аҳолининг харид қобилиятининг ошишидан далолат беради.
Одамлар тежашни тўхтатиб, кўпроқ харажат қилишни бошлайди, бу эса иқтисодиётни ривожлантиришга имкон беради. Аммо бу чора инфляциянинг тезлашишига ҳам олиб келиши мумкин:
асосий ставкани пасайтириш → арзон кредитлар + паст омонат ставкалари → аҳоли харажатларини оширади + тежашга интилмайди → инфляция тезлашади.
Асосий ставкани пасайтириш оқибатлари
Асосий ставкани ўзгариши биринчи навбатда кредитлар ва омонатларга таъсир қилади. Биринчиси арзонлашади, иккинчиси қимматлашади.
Банкларнинг асосий ставкадаги ўзгаришларга жавоб бериш муддати бир кундан бир ойгача бўлиши мумкин.
Асосий ставка пасайтирилгандан сўнг кредитлар бўйича фоиз ставкаларининг пасайишини кутиш мумкин.
Мисол учун, май ойида аҳолига ажратилган кредитлар бўйича фоиз ставкалари 23,5 фоиз эди. Июнь ойида асосий ставка пасайтирилгандан кейин бу кўрсаткич 23,3 фоизга тушди.
Тадбиркорларга ажратилган кредитлар ҳам 0,3 фоизга пасайиб, 22,4 фоиз бўлди. Яқин ойларда ҳар иккала кредитлар бўйича фоиз ставкалари 1 фоизга камайиши кутилмоқда.
Асосий ставканинг ўзгариши банклардаги омонатлар бўйича фоизларга ҳам таъсир қилади. Агар у пасайса, омонатлар бўйича ҳам фоизлар тушади.
Бироқ бу барча кредитлар тааллуқли эмас. Масалан, олий таълим ташкилотларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун кредит ажратиш тартибига мувофиқ, таълим кредити банклар томонидан кредит олувчига Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида ажратилади.
Бунда асосий ставка пасайтирилган тақдирда, таълим кредити бўйича фоиз ставкаси мутаносиб равишда пасаяди, асосий ставкаси оширилган тақдирда эса таълим кредити бўйича фоиз ставкаси ўзгаришсиз қолади.
Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов ҳам асосий ўзгариш тижорий кредитларга таъсири шартномада белгиланган шартлар асосида бўлишини айтган эди.
- Банклар ва мижозлар ўртасида тузилган ўзгарувчан фоиз ставкали, хусусан, Марказий банк асосий ставкасига боғланган ҳолда тузилган фоиз ставкалари шартномаларга таъсири эса ушбу шартномада келишилган шартлар ёки кредит ажратиш бўйича тегишли низом талабларига мувофиқ бўлади, — деган эди у.
Умуман олганда асосий ставканинг пасайиши кўпроқ ижобий ҳолат ҳисобланади — бу мамлакат мураккаб даврни муваффақиятли енгиб ўтаётганини англатади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»