2016 йил бошидан бери Божхона иттифоқига аъзо бўлмаган давлатларга Россияда ишлаб чиқарилган автомобилларни экспорт қилиш ҳажми 2 мартага ўсган. Бу ҳақда «Kun.uz» сайти ёзмоқда.
Хусусан, Ўзбекистонда Россия автомобилсозлик саноатида ишлаб чиқилган 1,6 минг енгил машина сотилган. Бу ўтган йилги рақамлардан 4 марта кўп демакдир. Германияда 3,3 минг дона Россия машинаси ўз харидорларини топган. Бу эса, ўтган йилги кўрсаткичдан 11 баробар кўпдир. Нашрнинг ёзишича, Украинада жами 2,6 мингта Россияда ишлаб чиқилган автомобиллар харид қилинган.
Бундан ташқари, Россия автомобиллари Миср, (2 минг) Латвия (1,7 минг) ва Ливанга (1,4 минг) ҳам экспорт қилинган. Венгрия ва Хитойда жами 1,2 минг Россия машинаси сотиб олинган.
Умуман, 2016 йилнинг ўтган саккиз ойи мобайнида Россия автосаноатининг 19,2 минг дона маҳсулоти хорижий давлатларга етказиб берилган. Ўтган йилнинг шу даврида бу рақам 9,1 мингни ташкил этган эди.
«Автостат» маълумотларига кўра, Россияда ишлаб чиқилган «Lada», «Volkswagen» ва «Hyundai» моделларига кўпроқ талаб бўлган. «Toyota», «Chevrolet», «UAZ», «Renault» ва «Nissan» компанияларининг Россиядаги заводлари маҳсулотларига қизиқиш кам бўлганлиги айтилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?