date
views 121

Ўзбекистонда олтин яна рекорд нархга етди

Ўзбекистонда олтин яна рекорд нархга етди
Ўзбекистонда 16 апрель куни олтиннинг ўлчовли қуймалари нархи тарихий максимумга етди, деб nova24.uz xabar berdi.

Марказий банк маълумотларига кўра, 1 грамм олтин 1,413 миллион сўмни ташкил этди. 5 граммлик қуйма эса 7 миллион сўмдан ошди. Фақатгина бир кунда олтин 2,06% га, бир ойда эса 9,9% га қимматлашди. Йил бошидан бери қуймаларнинг нархи 24,8% га ошган.

Бу ҳолат дунёда олтин фьючерслари нархи тарихий юқори чўққига чиққан фонга тўғри келади. 16 апрел ҳолатига кўра, бир тройск унция олтин 3300 долларга етди.

Бироқ иқтисодчи Тимурмалик Элмуродов таъкидлашича, олтинни қисқа муддатда сотиб олиб фойда олиш мумкин эмас. Чунки банклар уни сотиб олишда арзонроқ, сотишда эса қимматроқ нарх қўяди.

Шунинг учун, олтинни инвестиция сифатида фақат узоқ муддатга олиш мақсадга мувофиқ, — деб таъкидлади мутахассис.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда олтин яна рекорд нархга етди