“Чеченка” номи билан танилган блогер тўртинчи фарзандининг жинсини маълум қилди (видео)

«Чеченка» номи билан ижод қилувчи блогер Гулзода Абдуллаева бўлажак фарзандининг жинсини маълум қилди. У уч нафар фарзанди билан gender-party ташкил этиб, оиласида яна бир ўғил фарзанд дунёга келишини нишонлади.
Видеода блогер фарзандлари билан катта қути ичидан чиқарилган узун кўк-пушти рангли қоғоз лентани тортаётгани акс этган. Лента аввал кўк ва пушти рангда бўлса-да, охирида кўк ранг билан тугайди. Бу эса Гулзоданинг тўртинчи фарзанди ўғил бўлишини англатади.

Блогер видео остида: «Машааллоҳ! Митти фариштам, акаларинг ва опанг сени кутишяпти. Gender-party қилишга ҳам улгурдим», дея изоҳ қолдирган.
Ушбу видеога кузатувчилар ҳам илиқ муносабат билдирган. Изоҳларда блогерга табриклар йўлланиб, бўлажак фарзандини соғ-саломат бағрига босиши тилак қилинган.
Маълумот учун, Гулзода Абдуллаеванинг ҳозирда икки ўғил ва бир қизи бор. Тўртинчи фарзанди дунёга келгач, у уч ўғил ва бир қизининг онасига айланади.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…