
Созвонлар ходимлар самарадорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда, деб хабар берди finansist_busines Telegram канали Microsoft тадқиқотига таяниб.
Microsoft Work Trend Index’нинг 2025 йил июн ойи учун махсус ҳисоботига кўра, иш кунлари давомида одамларда икки марта табиий иш фаоллиги кўтарилади — куннинг ўрталари ва кечки пайтлар. Аммо 9:00–11:00 ва 13:00–15:00 оралиғидаги мажлислар айнан ушбу пик фаолликка тўғри келади.
Натижада, ходимлар энг самарали вақтини мажлисларга сарфлайди ва асосий ишларга эътибор камаяди.
Шу сабаб, таҳлилчилар фокус талаб этувчи вазифаларни пик соатлардан ташқарига кўчиришни ёки мажлислар сонини қисқартиришни таклиф қилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар