date

Labubu қўғирчоқлари фойдани 350% га оширди

Labubu қўғирчоқлари фойдани 350% га оширди
Labubu қўғирчоқларини ишлаб чиқарувчи хитойлик Pop Mart компанияси 2025 йилнинг биринчи ярим йилида фойдасини камида 350% га оширди, деб маълум қилди компания бош директори Ван Нин, деб Kursiv.media хабар берди. Бу кўрсаткич ички молиявий таҳлиллар асосида ҳисобланган ва якуний ҳисобот кейинроқ эълон қилинади.

Унинг сўзларига кўра, компаниянинг умумий тушуми ҳам уч баравардан ортиқ ўсган.

Labubu — бу кичик, тишлари ўткир бўлган афсонавий қўғирчоқлар бўлиб, Pop Mart уларни "кўр-кўрона қутилар" орқали сотади. Яъни, харидор қайси модел тушишини олдиндан билмайди. Бу усул баъзан танқидга учрайди, чунки у одамларда харидга боғлиқликни юзага келтириши мумкин.

Labubu 2019 йилда илк бор сотувга чиқарилган ва шундан бери Pop Mart дунёнинг турли мамлакатларида 2000 дан зиёд автомат ва дўкон очган. Хитойда ҳозир 400 га яқин дўкон бор, АҚШда эса 40 тани ташкил этади. Ҳозирда компания сотувининг тахминан 40% чет эл бозорларига тўғри келмоқда. Компанианинг умумий бозор қиймати $40 миллиарддан ошиб кетган.

Катта талаб туфайли баъзи дўконларда Labubu сотуви вақтинча тўхтатилган. АҚШда эса Labubu сотуви бир йил ичида 5000% га ўсган. Жорий йил июнь ойида Пекинда Labubu’нинг йирик фигураси $150 мингга сотилиб, рекорд ўрнатган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Labubu қўғирчоқлари фойдани 350% га оширди