Ўзбекистонда газ импорти экспортдан кўпаймоқда

1 дақиқа ўқиш2.3K
Ўзбекистонда газ импорти экспортдан кўпаймоқда

Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-июль ойлари давомида газ экспорти ва импорти бўйича янги рақамлар эълон қилинди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакат газ импорти ҳажми экспорт кўрсаткичидан ошиб кетди, деб ёзади Spot.

Дастлабки етти ойлик ҳисоботга кўра, Туркманистон ва Россиядан газ импорти 30,6 фоизга қисқарган бўлса-да, умумий қиймати 734 млн долларга етди. Жумладан, январь ойида газ етказиб бериш 27,8 млн доллар, февралда 8 млн доллар, мартда эса 2,7 млн долларни ташкил этди. Кейинчалик, апрель ойида газ импорти кескин кўтарилиб 112 млн доллар, май ойида 135 млн доллар, июн ойида эса рекорд даражада — 286,3 млн долларга етди. Июлда эса импорт ҳажми қисқариб, 162,2 млн долларни ташкил қилди.

Шу билан бирга, йил бошидан Хитойга газ экспортида ўсиш қайд этилди. Миллий статистика қўмитасига кўра, етказиб бериш ҳажми 38,2 фоизга кўпайиб, 438,6 млн долларга етган. Хусусан, январь ойида Хитойга 21,8 млн доллар, февралда 20,2 млн доллар, мартда 52,3 млн доллар, апрелда 105,4 млн доллар, майда 88,3 млн доллар, июнда 66,9 млн доллар, июлда эса 83,7 млн долларлик газ етказиб берилган.

Бироқ, бу рақамлар Хитой Божхона бош бошқармаси маълумотларидан фарқ қилади. Хитой томонининг ҳисоб-китобига кўра, Ўзбекистон январь-май ойларида 460 млн долларлик газ экспорт қилган ва бу ўтган йилга нисбатан 51,2 фоизга кўпдир. Шунингдек, Хитой томони июндан июлгача бўлган даврда Ўзбекистондан газ олиб келиш ҳажми 8,95 фоизга камайганини қайд этди.

Жаҳон бозорида эса Хитойга газ етказиб беришда етакчилик ҳануз Россия қўлида. 2025 йилнинг дастлабки етти ойида Россия Хитойга 5,69 млрд долларлик газ етказиб берган. Иккинчи ўринда Туркманистон (4,95 млрд доллар), кейинги ўринларда эса Мьянма (922,1 млн доллар), Қозоғистон (599,5 млн доллар) ҳамда нисбатан кичик ҳажмда АҚШ ва Италия қайд этилган.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, импорт ва экспортдаги ушбу динамика Ўзбекистоннинг ички истеъмол ҳажми ортиб бораётганини ва ташқи бозорлардаги рақобатни янада кучайтираётганини кўрсатмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?