date

Ахборот ва алоқа соҳасига инвестициялар кескин ошди

Ахборот ва алоқа соҳасига инвестициялар кескин ошди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024 йил давомида Ўзбекистонда иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларнинг турли йўналишларини ривожлантириш учун асосий капиталга жами 507,5 трлн сўмлик инвестициялар ўзлаштирилган. Бу рақам мамлакат иқтисодий салоҳиятининг ўсиши ва янги йўналишлардаги ислоҳотлар самараси сифатида баҳоланмоқда.

Шулардан алоҳида аҳамиятга молик йўналиш — ахборот ва алоқа соҳаси бўлиб, унга 16,7 трлн сўмлик инвестициялар йўналтирилган. Бу умумий инвестициялар ҳажмининг 3,3 фоизини ташкил қилади. Ушбу маблағларнинг асосий қисми эса тўғридан-тўғри алоқа тармоғига йўналтирилган бўлиб, жами инвестициялардаги улуши 2,2 фоизни ташкил этган.

Йиллар кесимида кўрсаткичлар таҳлил қилинганда, соҳага йўналтирилган маблағлар изчил ошгани яққол кўринади. Масалан:

  • 2016 йилда — 1,1 трлн сўм,

  • 2017 йилда — 1,9 трлн сўм,

  • 2018 йилда — 1,6 трлн сўм,

  • 2019 йилда — 2,7 трлн сўм,

  • 2020 ва 2021 йилларда — 9 трлн сўмдан,

  • 2022 йилда — 6,9 трлн сўм,

  • 2023 йилда — 8,8 трлн сўм,

  • 2024 йилда эса — 16,7 трлн сўмга етган.

Бу рақамлар ахборот ва алоқа соҳаси сўнгги йилларда нафақат иқтисодий, балки ижтимоий жиҳатдан ҳам стратегик устувор йўналиш сифатида қаралаётганини тасдиқлайди. Ҳар йили ажратилаётган маблағларнинг кўпайиши рақамли ислоҳотларни жадаллаштириш, телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш ва интернет хизматлари сифатини оширишга хизмат қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ахборот ва алоқа соҳасига инвестициялар кескин ошди