Алишер Усмоновнинг бойлиги 2025 йил бошидан бери 3,2 миллиард долларга кўпайди. Бу ҳақда Bloomberg Billionaires Index маълум қилди. Унинг умумий бойлиги 16,4 миллиард долларга етди (so‘mda тахминан 208,7 трлн сўм).
Bloomberg маълумотларига кўра, Россиянинг энг бой тадбиркорларининг умумий бойлиги шу йил бошидан бери 19,7 миллиард долларга ўсган.
Бойлиги энг кўп ошган шахслар қуйидагилар: Павел Дуров — 4,8 миллиард долларга кўпайиб, 15,8 миллиард долларга етди; Алексей Мордашов — 3,4 миллиард долларга кўпайиб, 26,6 миллиард долларга етди; Алишер Усмонов — 3,2 миллиард долларга кўпайиб, 16,4 миллиард долларга етди.
Шу билан бирга, Владимир Лисиннинг бойлиги 2025 йил бошидан бери 3,2 миллиард долларга камайган.
Bloomberg индекси 2012 йилдан бери дунёдаги энг бой 500 кишининг молиявий ҳолатини доимий кузатиб боради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!