date

Ўзбекистонга қайси давлат картошка импортида биринчи ўринда?

Ўзбекистонга қайси давлат картошка импортида биринчи ўринда?

2025 йилнинг дастлабки саккиз ойида Ўзбекистон картошка импорт ҳажмини сезиларли оширди, деб Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Январдан августгача 11 та давлатдан жами 490,8 минг тонна картошка олиб кирилди. Унинг қиймати 49,7 миллион доллар ёки тахминан 613,5 миллиард сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,1 фоизга кўп демакдир.

Покистон 299,4 минг тонна билан етакчи етказиб берувчи давлатга айланди. Умумий импортнинг қарийб учдан икки қисми айнан шу мамлакат ҳиссасига тўғри келди.

Қозоғистондан 110 минг тонна, Афғонистондан 34,8 минг тонна, Қирғизистондан 18,1 минг тонна ва Россиядан 15,4 минг тонна картошка олиб келинди. Қолган 13,1 минг тонна эса бошқа давлатлар ҳиссасига тўғри келди.

Статистик маълумотлар, мамлакатда картошкага бўлган ички талаб юқори эканини кўрсатмоқда. Бу эса маҳаллий қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини кенгайтириш ва захира имкониятларини ошириш зарурлигини таъкидлайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонга қайси давлат картошка импортида биринчи ўринда?