Россия 2025 йилда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонга газ етказиб бериш ҳажмини ўтган йилга нисбатан 15 фоизга оширди, деб “Газпром” раҳбари Алексей Миллер Петербургдаги халқаро газ форумида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Марказий Осиёда иқтисодий ўсиш суръати жадаллашмоқда ва бу яқин 5–6 йил ичида 60 фоизгача етиши мумкин.
Бу эса, табиий равишда, энергия, айниқса, газ истеъмолининг ўсишига сабаб бўлади.
Миллер таъкидлашича, бу эҳтиёжларни қоплашда “Сибир қудрати–2” газ қувури асосий ўрин тутади.
У мазкур лойиҳани “минтақага газ етказиб беришда янги босқич ва янги туртки” сифатида баҳолади.
Қувур нафақат Марказий Осиё, балки Глобал Жануб давлатлари учун ҳам муҳим бўлиши айтилди.
Ҳозирда “Газпром” минтақада газ инфратузилмасини кенгайтириш ҳамда узоқ муддатли етказиб бериш шартномалари устида иш олиб бормоқда.
Бу тенденция Марказий Осиёнинг стратегик аҳамиятини янада оширишга хизмат қилиши мумкин.