2025 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон 16 та давлатдан жами 54,6 минг тонна парранда гўшти импорт қилган, деб Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Импорт қилинган гўштнинг умумий қиймати 59,1 миллион АҚШ долларини ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,8 минг тоннага ёки 14,2 фоизга кўпдир.
Энг кўп парранда гўшти Россия (13,9 минг тонна), Туркия (9,8 минг тонна), Беларусь (7 минг тонна), Бельгия (5,6 минг тонна) ва Нидерландиядан (4,2 минг тонна) олиб кирилган. Қолган 14,1 минг тонна эса бошқа давлатлар ҳиссасига тўғри келади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар