date

Ўзбекистон аҳолиси уй-жой учун миллионлаб сарфлашда давом этмоқда

Ўзбекистон аҳолиси уй-жой учун миллионлаб сарфлашда давом этмоқда

Ўзбекистон аҳолиси томонидан якка тартибдаги уй-жой қурилишига қизиқиш ошиб бормоқда. 2025 йилнинг январь–август ойлари давомида фуқаролар томонидан уй-жой қурилиши учун 35,4 трлн сўм сарфланган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси расмий маълумот берди.

Маълумотларга кўра, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда 13,3 фоизга ўсган. Бу эса мамлакатда уй-жойга бўлган талаб ва қурилиш имкониятларининг кенгайиб бораётганини кўрсатади.

Қўмитанинг қайд этишича, умумий қурилиш ишлари ҳажмида якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши 18,8 фоизни ташкил этган. Бу кўрсаткич — хусусий ташаббуслар, оилавий инвестициялар ва маҳаллий эҳтиёжларнинг ортиб бораётганидан далолат беради.

Аҳолининг уй қуришга катта миқдорда маблағ йўналтириши мамлакат иқтисодиётида ички қурилиш бозори фаоллигининг юқорилигини кўрсатади. Бу бир томондан иш ўринлари яратилиши, иккинчи томондан қурилиш материалларига талаб ортишига сабаб бўлмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон аҳолиси уй-жой учун миллионлаб сарфлашда давом этмоқда