Голливуд актёри Уилл Смитнинг ўғли ўзидан 54 ёш катта аёл билан бирга Парижда кўриниш берди

Голливуд актёри Уилл Смитнинг ўғли Жейден Смит бу сафар ноодатий ҳамроҳлиги билан жамоатчилик эътиборига тушди. 28 ёшли Жейден 82 ёшли француз рассоми Мишель Лами билан Париж кўчаларида бирга сайр қилаётганида камераларга муҳрланди.
Уларнинг биргаликдаги суратлари ижтимоий тармоқларда тез тарқалиб, турли мунозараларга сабаб бўлди. Айниқса, Жейден ва Мишель ўртасидаги 54 йиллик ёш фарқи фойдаланувчилар диққатини тортди. Айримлар уларнинг яқин муносабатига ҳайрат билдирган бўлса, бошқалар бу ҳолат юзасидан турли фикрларни билдирди.
Жейденнинг айтишича, Мишель билан танишганидан кейин унинг ҳаётида катта ўзгаришлар юз берган. У ёш фарқига салбий қарайдиган инсонларнинг фикрига қўшилмаслигини ва буни муносабатлар учун тўсиқ деб ҳисобламаслигини таъкидлаган.
Мишель Лами 1944 йилда туғилган бўлиб, Францияда таниқли рассом ва мода оламининг ўзига хос намояндаларидан бири сифатида танилган. У ноодатий ташқи кўриниши, тишларидаги тилла қопламалар ҳамда қора рангга бўялган бармоқлари ва қўллари билан ажралиб туради. Унинг образлари мода ихлосмандлари орасида алоҳида қизиқиш уйғотади.
Лами нафақат ижодий фаолияти, балки ташқи кўриниш ва гўзаллик борасидаги қарашлари билан ҳам танилган. Хусусан, у пластик жарроҳликка қарши муносабати билан ҳам эътибор қозонган.
Жейден Смит ва Мишель Ламининг Париждаги биргаликдаги кўриниши эса ёш фарқи, шахсий танлов ва муносабатларга жамиятнинг муносабати ҳақидаги баҳсларни яна кун тартибига олиб чиқди.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
































Изоҳлар0
…