Қайси қоидабузарлик учун 20,6 миллион сўм жарима белгиланган?

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун пул жарималари билан бир қаторда жарима баллари ҳам қўлланилмоқда.
- Ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилган шахснинг машина бошқариши, гувоҳномасиз маст ҳолда транспорт бошқариш ёки мастликни аниқлаш текширувидан бош тортиш энг юқори жарималардан бири бўлиб, бунинг учун 20 миллион 600 минг сўм жарима ва 3 балл белгиланади.
- Балл миқдори ҳуқуқбузарликнинг оғирлик даражасига қараб ҳисобланади.
Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчиларга нисбатан жарима баллари тизими қўлланилмоқда.
Тизимда ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун пул жаримаси билан бир қаторда жарима баллари ҳам белгиланган. Балл миқдори қоидабузарликнинг оғирлик даражасига қараб ҳисобланади.
Энг юқори жарималардан бири ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилган шахснинг транспорт воситасини бошқариши учун белгиланган. Бу ҳолатда 20 миллион 600 минг сўм жарима ва 3 балл қўлланади.
Гувоҳномасиз маст ҳолда транспорт бошқариш ёки мастликни аниқлаш текширувидан бош тортиш ҳам 20 миллион 600 минг сўм жарима ва 3 баллга сабаб бўлади.
Йўл безорилиги, жумладан дрифт қилиш, йўлни тўсиш ёки хавфли манёврлар учун 10 миллион 300 минг сўм жарима ва 3 балл белгиланган.
Маст ҳолда ҳайдаш учун 16 миллион 480 минг сўм жарима ҳамда 2 балл қўлланади.
Белгиланган тезликни 60 км/соат ва ундан ортиқ ошириш биринчи ҳолатда 6 миллион 180 минг сўм жарима ва 2 баллга сабаб бўлади.
Тезликни 40–60 км/соатга оширган ҳайдовчиларга 3 миллион 708 минг сўм жарима ва 1,5 балл берилади.
Тезликни 20–40 км/соатга ошириш учун 2 миллион 60 минг сўм, 20 км/соатгача ошириш учун эса 412 минг сўм жарима белгиланган.
Ҳайдаш вақтида мобил телефондан фойдаланиш 1 миллион 236 минг сўм жарима ва 1 балл билан баҳоланади.
Қизил чироқдан ўтиш учун 1 миллион 236 минг сўм жарима, стоп чизиғини босиб ўтиш учун эса 206 минг сўм жарима белгиланган.
Хавфсизлик камарини тақмаслик, мажбурий суғуртасиз ҳаракатланиш ёки ўт ўчирғич ҳамда тиббий қутичасиз юриш каби қоидабузарликлар учун 206 минг сўмдан жарима қўлланади.
Қорайтирилган ойнали транспорт воситасидан ноқонуний фойдаланиш учун 10 миллион 300 минг сўм, такроран содир этилса 16 миллион 480 минг сўм жарима белгиланган.
Шунингдек, қарши йўналишга чиқиш, рақамсиз ҳаракатланиш, жамоат транспорти учун ажратилган йўлакдан ноқонуний фойдаланиш, пиёдалар йўлагида ҳаракатланиш ва бошқа қоидабузарликлар учун ҳам жарималар ҳамда жарима баллари назарда тутилган.
Янги тартиб ҳайдовчилар интизомини ошириш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.

























Изоҳлар 0
…