Буюк Британия ва Швецияда сунъий интеллект соҳасига сармоялар ортмоқда. Бу валюта бозорларига ҳам таъсир кўрсатди. Сўнгги ойлар ичида фунт стерлинг ва швед кронаси бошқа Европа валюталарига нисбатан мустаҳкамланди.
Станфорд университети маълумотига кўра, ўтган йили шу икки давлат сунъий интеллект соҳасида энг кўп сармоя жалб қилган мамлакатлар бўлди. Microsoft ва Меtа Швецияда маълумот марказлари қурмоқда.
Буюк Британия АҚШ билан технологик ҳамкорлик битимини имзолади. Microsoft мамлакатга 31 миллиард фунт (тахминан 39 миллиард доллар) сармоя киритишини билдирди. Бу фунт қийматини оширди.
Иқтисодчилар сунъий интеллект иқтисодий ўсишни тезлаштириши мумкин, аммо у меҳнат бозори учун янги муаммолар келтириб чиқаришини айтмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар