Жасмин “Сев мени сев” билан мухлислар эътиборида (видео)

Хонанда Жасмин мухлисларига янги таронасини тақдим этди. Санъаткор 23 октябрь куни YouTube каналида “Сев мени сев” номли қўшиғини эълон қилди.
Янги тарона тингловчилар орасида қизиқиш уйғотиб, илиқ фикрларга сабаб бўлмоқда. Мухлислар изоҳларда қўшиқ ўзларига манзур бўлганини ёзиб, хонандага ижодий муваффақиятлар тиламоқда.
“Сев мени сев” қўшиғи эълон қилинганига кўп вақт бўлмаган бўлса-да, клип 5 кун ичида 300 мингдан ортиқ марта томоша қилинди.
Сиз Жасминнинг янги клипини томоша қилдингизми? Агар қўшиқни 10 баллик тизимда баҳолаш имконингиз бўлса, унга неча балл қўйган бўлардингиз? Фикрингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг.






























Изоҳлар 0
…