2027 йилдан кредит қарзини ундириш тартиби ўзгаради

Иқтисодиёт1 дақиқа ўқиш10.8K
2027 йилдан кредит қарзини ундириш тартиби ўзгаради

2027 йил 10 январдан кредит ва кафиллик бўйича қарздорликни ундиришда банклар учун янги талаб кучга киради. Унга кўра, мижознинг розилигисиз қарз ундирилганда унинг банк карталарида белгиланган миқдорда маблағ сақланиши керак.

Қолдириладиган сумма меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ярмига тенг бўлади. Ҳозирги миқдордан келиб чиқилса, бу 680 минг сўмни ташкил этади.

Муҳим жиҳати, ушбу маблағ ҳар бир карта учун алоҳида ҳисобланмайди. Яъни мижознинг ҳар бир банк картасида 680 минг сўмдан қолиши шарт эмас.

Маблағ мижозга тегишли барча банк карталари ҳисобга олинган ҳолда белгиланади. Демак, банк қарздорликни мижознинг розилигисиз ундириш жараёнида белгиланган ҳимояланган маблағни тўлиқ ечиб ололмайди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?