Юлдуз Турдиева “Тан оласанми” қўшиғини тақдим этди (аудио)

Юлдуз Турдиева “Тан оласанми” қўшиғини тақдим этди (аудио)

Хонанда Юлдуз Турдиева мухлисларига янги таронасини тақдим этди. Санъаткор 27 октябрь куни YouTube каналида “Тан оласанми” деб номланган қўшиғини эълон қилди.

Янги таронанинг шеъри ҳам, мусиқаси ҳам Баҳодир Низамов томонидан ёзилган.

Қўшиқ тингловчилар орасида қизиқиш уйғотиб, илиқ фикрларга сабаб бўлмоқда. Изоҳларда мухлислар тарона ўзларига манзур бўлганини ёзиб, хонандага ижодий муваффақиятлар тиламоқда.

“Тан оласанми” қўшиғи эълон қилинганига кўп вақт бўлмаганига қарамай, тингловчилар эътиборини қозонишга улгурган. Ҳозирча тарона аудио шаклида тақдим этилган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар