Агент 007 танлови якуний босқичда: Жеймс Бонд ролини ким ижро этади?

Агент 007 танлови якуний босқичда: Жеймс Бонд ролини ким ижро этади?

Афсонавий Жеймс Бонд ҳақидаги “Агент 007” франшизасининг навбатдаги, 26-фильми устида иш олиб борилмоқда. 1962 йилдан буён томошабинлар эътиборини қозониб келаётган ушбу туркумнинг янги қисмида Дениел Крейг ўрнини ким эгаллаши ҳозирча сирлигича қолмоқда.

Deadline нашрининг хабар беришича, янги Жеймс Бонд ролига актёр танлаш жараёни якуний босқичга яқинлашган. Номзодлар орасида Каллум Тернер, Жек Лоуден ва Жош ЎКоннор бор. Шунингдек, яна бир актёр якуний саралашда қатнашиши мумкин, бироқ унинг исми ҳозирча ошкор этилмаган.

Янги фильм режиссёри сифатида “Дюна” фильмлари билан танилган Дени Вилнёв иш олиб боради. Сценарий эса “Шелбилар оиласи” agent сериали ижодкори Стивен Найт томонидан ёзилмоқда.

Ҳозирча Amazon MGM Studios янги Агент 007 ролини ким ижро этишини расман тасдиқламаган. Шу сабабли номзодлар ҳақидаги маълумотлар ҳозирча ОАВ хабарларига асосланган.

Сизнингча, янги Жеймс Бонд ролига қайси актёр муносиб?

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар