Сўм нега кутилмаганда кўтарилди ва бозордаги ўзгаришларга қандай таъсир қилди?

1 дақиқа ўқиш4.9K
Сўм нега кутилмаганда кўтарилди ва бозордаги ўзгаришларга қандай таъсир қилди?

Ўзбекистон Марказий банки инфляцион таргетлаш шароитида сузувчи валюта курси аҳамиятига бағишланган халқаро муҳокама ўтказди. Тадбирда миллий валютага ишончни кучайтириш, пул бозорининг шаффофлиги ва барқарорлигини таъминлаш бўйича хориж тажрибалари кўриб чиқилди.

Марказий банк раиси ўринбосари Нодирбек Очиловнинг таъкидлашича, валюта курси бозор қонуниятлари асосида шаклланади ва регулятор маълум бир курсни таргет қилмайди. Марказий банкнинг ички бозордаги иштирокі “нейтраллик” тамойилига асосланиб, интервенсиялар фақат монетар олтин ҳажми доирасида амалга оширилади.

Мутахассис сўм курсидаги тебранувчанлик беқарорлик эмас, балки бозорнинг мослашувчан тарзда ривожланаётганидан далолат беришини қайд этди. 2025 йил бошидан сўм долларга нисбатан 7 фоиздан ортиқ мустаҳкамланди. Бу вазият юқори экспорт тушумлари, импорт ўсишининг секинлашиши, хорижий инвестициялар ва пул ўтказмалари билан изоҳланди.

Очиловга кўра, сўм қадр топиши импорт товарлари инфляциясини пасайтириб, умумий нархлар барқарорлигига ижобий таъсир кўрсатди. Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат инфляцияси 5,8 фоизгача тушди. Шу билан бирга, миллий валютага ишонч ортиб, депозит ва кредитларда долларизация пасаймоқда.

Сўмнинг мустаҳкамланиши ташқи қарз юкини ҳам енгиллаштирди. Давлат ва хусусий секторнинг қарзга хизмат кўрсатиш харажатлари сезиларли камайиб, иқтисодиёт учун қўшимча енгиллик яратди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?