date

Марказий Осиё электр тармоқлари кучаядими? Уч давлат бирлашди

Марказий Осиё электр тармоқлари кучаядими? Уч давлат бирлашди

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон чегарадош ҳудудларда жойлашган электр узатиш тармоқларининг ўтказувчанлик қувватини ошириш бўйича қўшма лойиҳани амалга оширмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон энергетика вазири Таалайбек Ибраэв “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

Вазирнинг сўзларига кўра, уч давлат мазкур ишларни Жаҳон банки дастури кўмагида олиб бормоқда. Модернизация қилинган электр тармоқлари минтақада барқарор энергия таъминотини кучайтиради ва узилишларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Шунингдек, Ибраэв Қамбарота ГЕС-1 лойиҳасининг амалга оширилиши бутун регион учун муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Лойиҳанинг ишга тушиши саноат корхоналарини қўшимча электр энергияси билан таъминлаш, шунингдек, бир қатор озиқ-овқат хавфсизлиги дастурларини амалга ошириш имконини яратади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Марказий Осиё электр тармоқлари кучаядими? Уч давлат бирлашди