Ўзбекистоннинг давлат қарзи 48,3 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 48,3 млрд долларга етди

2026 йилнинг биринчи ярми якунига кўра, Ўзбекистоннинг давлат қарзи 48,31 млрд АҚШ долларига етди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,82 млрд долларга кўп. Бу ҳақда Банкир телеграм канали хабар берди.

Давлат қарзининг ялпи ички маҳсулотга нисбати 27 фоизни ташкил қилган. Қарз таркибида ташқи мажбуриятлар асосий улушга эга бўлиб, унинг 84 фоизи ёки 40,71 млрд доллари ташқи қарз ҳисобига тўғри келади.

Ўзбекистоннинг энг йирик кредиторлари орасида Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банки етакчи ўринда турибди. Жаҳон банки олдидаги қарз 9,12 млрд долларни, Осиё тараққиёт банки бўйича эса 8,17 млрд долларни ташкил этган.

Шу тариқа, давлат қарзининг катта қисми халқаро молия институтлари ва ташқи қарз манбалари ҳиссасига тўғри келмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар