Ўзбекистон Қувайтдан авиация ёқилғисини харид қилишни режалаштирмоқда

1 дақиқа ўқиш250
Ўзбекистон Қувайтдан авиация ёқилғисини харид қилишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон Қувайтдан авиация ёқилғисини харид қилиш масаласини кўриб чиқмоқда. Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратовнинг Қувайт Давлатига амалий ташрифи доирасида бир қатор юқори даражадаги учрашувлар ўтказилди.

Жумладан, Қувайт нефт вазири ҳамда Kuwait Petroleum Corporation раиси Тареқ Сулеиман Ал-Роуми, шунингдек савдо ва саноат вазири Халифа Ал-Аскар билан музокаралар бўлиб ўтди. Учрашувларда нефт-газ ва нефт-кимё соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш, логистика ва савдо алоқаларини кенгайтириш, Ўзбекистон авиакомпаниялари учун авиация ёқилғисини етказиб бериш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон томони мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини ошириш, стандартларни ўзаро тан олиш ва лабораторияларни аккредитация қилиш бўйича ҳамкорликка қизиқиш билдирди.

Қувайт Давлатининг электроэнергетика, сув ресурслари ва қайта тикланувчи энергетика вазири, шунингдек молия ҳамда иқтисодий масалалар ва инвестициялар бўйича вазир вазифасини бажарувчи доктор Сабиҳ Абдулазиз Ал-Муҳайзим билан ўтказилган учрашувда инвестициявий ҳамкорликни чуқурлаштириш ва икки томонлама савдони кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар, шунингдек, «Форс кўрфази мамлакатлари – Марказий Осиё» Тараққиёт жамғармасини ташкил этиш ташаббусини кўриб чиқди.

Ўзбекистон–Қувайт Ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг иккинчи йиғилиши доирасида эришилган келишувларни амалда илгари суриш ва ҳамкорликни янада ривожлантиришга ўзаро тайёрлик тасдиқланди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?