Муниса Ризаева нега муддатидан аввал туғди? Хонанда 36-ҳафтада туғганини айтди (видео)

1 дақиқа ўқиш11
Муниса Ризаева нега муддатидан аввал туғди? Хонанда 36-ҳафтада туғганини айтди (видео)

Хонанда Муниса Ризаева блогер Жаҳонгир Латиповга берган интервюсида оналик туйғуси, ўғлига ҳомиладорлик даври ва туғруқ жараёни билан боғлиқ қийинчиликлар ҳақида сўзлаб берди.

Суҳбат давомида Жаҳонгир Латипов хонандадан ҳомиладорлик пайтида нималарни ҳис қилгани билан қизиқди. У аввалги интервюларидан бирида Муниса Ризаева фарзандли бўлиш энг катта орзуси эканини айтганини эслатди.

«Бахт. Албатта, бахтдан бахт, энг юқори даражадаги бахт. Масалан, ёш қизлар ёшлигида фарзандли бўлса, бошқача бўларкан. Менинг ёшимда эса бу туйғу умуман бошқача», — деди хонанда.

Блогер ҳомиладорлик даври қийин кечган-кечмаганини сўраганида, Муниса Ризаева туғруқнинг ўзи осон бўлганини, аммо ҳомиладорлик пайтида анча қийналганини таъкидлади.

«Туғишим энг осон бўлди. Менимча, энг қийини юрганим бўлди. Чунки токсикоз билан қийналдим, охиригача жуда оғир кечди. Ҳомилам ҳам жуда катта эди. Фарзандим деярли 4 килограмм вазн билан туғилди. Лекин 36-ҳафтада туғдим. Чунки юролмай қолдим, муддатидан олдин туғишга тўғри келди», — дея эслади у.

Жаҳонгир Латипов хонандадан фарзандини табиий йўл билан дунёга келтирганми ёки кесарча кесиш амалиёти орқали туғганми, деб ҳам сўради. Муниса Ризаева кесарча кесиш орқали туғруқни бошдан кечирганини маълум қилди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?