
Bloomberg маълумотларига кўра, Россия нефти нархи бир баррель учун 40 долларгача пасайди. Бу кўрсаткич Украинада уруш бошланганидан бери энг паст даража ҳисобланади.
Нархларнинг кескин тушиши бир нечта омиллар билан боғлиқ. Аввало, Ғарб давлатларининг Россия нефти савдосига босими кучайган. Хусусан, Роснефт ва Лукойл компанияларига қарши жорий этилган янги санкциялар экспортни қийинлаштирмоқда. Шу билан бирга, жаҳон бозорида ҳам нефть арзонлашмоқда — эталон хом нефть нархи май ойидан бери илк бор 60 доллардан пастга тушди.
Бу ҳолат Россия иқтисодиёти учун жиддий оқибатларга олиб келмоқда. Мутахассислар ҳисоб-китобига кўра, ҳозирги нархлар шароитида Россия ҳар куни миллиардлаб доллар даромаддан маҳрум бўлмоқда.
Маълумки, нефть ва газдан тушадиган тушумлар Россия давлат бюджети даромадларининг тахминан 25 фоизини ташкил қилади. Шу сабабли нархлар ва экспорт ҳажмининг пасайиши Кремлнинг молиявий имкониятларига, жумладан, урушни молиялаштириш салоҳиятига кучли босим ўтказмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.