date

Ўзбекистонда 10 ойда қанча кўмир қазиб олинди?

Ўзбекистонда 10 ойда қанча кўмир қазиб олинди?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–октябрь ойларида Ўзбекистонда 7,5 миллион тонна кўмир қазиб олинган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 200 минг тоннага кўпроқ бўлиб, мамлакатда ёқилғи-энергетика соҳасида ишлаб чиқариш ҳажмлари изчил ўсиб бораётганини кўрсатади.

Шу давр мобайнида бошқа асосий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ҳам салмоқли бўлди. Хусусан, автомобиль бензини ва дизель ёқилғиси ҳар бири 1,1 миллион тоннадан ишлаб чиқарилган. Нефть ишлаб чиқариш ҳажми 601,2 минг тоннани ташкил этган бўлса, табиий газ қазиб олиш 38,9 миллиард куб метрга етган.

Бундан ташқари, газ конденсати ишлаб чиқариш 1 миллион тоннани ташкил этган. Саноат соҳасидаги яна бир муҳим йўналиш — машинасозликда эса 227 мингдан ортиқ автомобиль двигателлари ишлаб чиқарилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда 10 ойда қанча кўмир қазиб олинди?