date

Қайси купюралар муомалада энг катта улушга эга?

Қайси купюралар муомалада энг катта улушга эга?

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотига кўра, 2026 йил 1 январь ҳолатига муомаладаги нақд пуллар таркибида энг катта улуш 100 минг сўмлик банкнотга тўғри келган — 36,4 фоиз.

Иккинчи ўринда 200 минг сўмлик банкнот қайд этилган бўлиб, унинг улуши 28,5 фоизни ташкил қилган. Бу рақамлар йирик номиналлар нақд пул муомаласида тобора устун бўлаётганини кўрсатади.

Шу билан бирга, Марказий банк аҳоли ўртасида майда банкноталардан фойдаланиш улуши камайиб бораётганини ҳам қайд этади. Яъни “майда пул топиш қийин” деган гап шунчаки шикоят эмас — трендга айланиб боряпти.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Қайси купюралар муомалада энг катта улушга эга?