Ўзбекистонда стартапларга 5 млрд сўмгача маблағ ажратилади

Ўзбекистонда стартапларга 5 млрд сўмгача маблағ ажратилади

Ўзбекистонда 2027–2030 йилларда “Келажак тадбиркори” дастури доирасида стартапларни молиялаштириш режалаштирилмоқда.

Дастур доирасида очиқ танлов асосида 30 тагача стартапга маблағ ажратилади. Ҳар бир лойиҳа учун 5 млрд сўмгача инвестиция берилади. Маблағ 3 йил муддатга фоизсиз ва гаровсиз ажратилади.

Барча лойиҳалар учун ажратиладиган маблағнинг умумий ҳажми 150 млрд сўмгача етиши мумкин.

Инвестиция стартапдаги улушга айлантирилиши ҳам мумкин. Бунда давлатнинг лойиҳадаги улуши 49 фоиздан ошмайди.

Молиялаштиришнинг асосий йўналишлари қаторига робототехника ва сунъий интеллект, фармацевтика, энергетика, агротехнология, аэрокосмос, кимё, электротехника ва қурилиш технологиялари киритилган.

Шунингдек, стартапга камида 3 йил давомида инвестициясини сақлаб келган хусусий инвесторларга даромад солиғи бўйича имтиёз бериш кўзда тутилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар