date

Қайси давлатлар Ўзбекистон маҳсулотини кўп сотиб олмоқда?

Қайси давлатлар Ўзбекистон маҳсулотини кўп сотиб олмоқда?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январ ойида Ўзбекистоннинг экспорт ҳажми 1,7 миллиард долларга етган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 26,7 фоизга юқори бўлгани айтилмоқда.

Ҳисоботга кўра, ушбу даврда Ўзбекистон маҳсулотларини энг кўп сотиб олган давлат Россия бўлган — 325,8 миллион доллар. Кейинги ўринларда Хитой 178,1 миллион доллар ва Афғонистон 136,7 миллион доллар билан қайд этилган.

Топ-10 рўйхатдан, шунингдек, Франция 103,6 миллион доллар, Туркия 84,3 миллион доллар, Қозоғистон 81,6 миллион доллар билан жой олган. Қирғиз Республикаси 46,5 миллион доллар, Тожикистон 45,7 миллион доллар, БАА 41,4 миллион доллар ва АҚШ 32,1 миллион долларлик импорт билан кейинги поғоналарда турган.

Бу рақамлар Ўзбекистон экспортида қўшни давлатлар, йирик иқтисодиётлар ва Европа бозорлари бир вақтнинг ўзида муҳим ўрин тутаётганини кўрсатмоқда. Қисқаси, экспорт харитаси анча ранг-баранг — битта бозорга қараб қолиш йўқ, бу эса ёмон эмас.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Қайси давлатлар Ўзбекистон маҳсулотини кўп сотиб олмоқда?