Ўзбекистон захиралари мисли кўрилмаган даражага чиқди

1 дақиқа ўқиш20.3K
Ўзбекистон захиралари мисли кўрилмаган даражага чиқди

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари яна тарихий рекордни янгилади. Марказий банк маълумотларига кўра, 2026 йил 1 март ҳолатида мамлакатнинг халқаро захиралари 77,086 миллиард долларга етган. Бу 1 февралга нисбатан тахминан 2 миллиард долларга кўпдир.

Захираларнинг ўсишига асосан олтин омили кучли таъсир кўрсатган. Марказий банк статистикаси бўйича олтиннинг умумий қиймати 67,67 миллиард долларга чиққан, унинг физик ҳажми эса 13,1 миллион трой унцияга етган. Шу билан бирга, конвертация қилинадиган хорижий валюта захиралари 8,837 миллиард доллар миқдорида қайд этилган.

Ҳисоботдан кўринишича, олтин қийматининг ошиши умумий резервларни юқорига тортган асосий омиллардан бири бўлган. Хорижий қимматли қоғозлар ҳажми ҳам 1,54 миллиард доллар атрофида шаклланган.

Қисқаси, Ўзбекистон захиралари яна янги чўққига чиқди. Бу ерда асосий “локомотив” — олтин: нарх кўтарилса, статистикадаги кайфият ҳам бирдан очилиб кетяпти.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?