Ўзбекистонда энг кўп корхоналар қайси соҳада фаолият юритади?

2026 йил 1 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жами 576,8 мингта корхона ва ташкилот фаолият кўрсатмоқда. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Таҳлил натижаларига кўра, энг кўп корхона савдо соҳасида фаолият юритади – 156 796 та. Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида 127 071 та, саноат тармоғида эса 61 062 та корхона рўйхатга олинган. Қурилиш соҳасида 31 372 та, яшаш ва овқатланиш хизматларида эса 31 350 та субъект ишламоқда.
Ҳудудлар бўйича энг фаол ҳудуд Тошкент шаҳри ҳисобланади – 111 137 та корхона билан. Кейинги ўринларда Тошкент вилояти (54 273) ва Самарқанд вилояти (53 475) туради. Энг кам корхона эса Сирдарё вилоятида – 16 557 та.
Бошқа вилоятларда ҳам фаолият юритувчи корхоналар сони қуйидагича: Фарғона – 49 278, Қашқадарё – 44 055, Андижон – 35 500, Бухоро – 34 902, Наманган – 33 776, Хоразм – 32 069, Сурхондарё – 32 023. Қорақалпоғистон Республикаси 29 220 та, Жиззах 26 468 та, Навоий эса 24 061 та корхона билан ўрта кўрсаткичда.
Шу билан, Ўзбекистонда корхоналарнинг энг юқори улуши савдо, қишлоқ хўжалиги ва саноат соҳаларига тўғри келади, ҳудудий жиҳатдан эса Тошкент шаҳри етакчилик қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!