date

Ўзбекистон чой импортига миллионлаб доллар сарфлади

Ўзбекистон чой импортига миллионлаб доллар сарфлади

2026 йилнинг январь ойида Ўзбекистонга 14 та хорижий мамлакатдан жами 2 570 тонна чой олиб кирилди. Ушбу импорт ҳажмининг умумий қиймати 3,8 миллион АҚШ долларини ташкил этди.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, чой импорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан камайган. Хусусан, 2025 йил январига солиштирганда ҳажм 421 тоннага қисқарган.

Ҳисоботда қайд этилишича, Ўзбекистонга энг катта ҳажмдаги чой Хитойдан етказиб берилган — 2 122 тонна. Шунингдек, Қозоғистон (123 тонна), Эрон (113,4 тонна), Кения (97,6 тонна) ва Индонезия (41,8 тонна) ҳам асосий етказиб берувчилар қаторига киради.

Қолган 72,3 тонна чой эса бошқа давлатлардан импорт қилинган. Бу кўрсаткичлар мамлакатда чойга бўлган талаб юқори бўлиб қолаётганини кўрсатади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон чой импортига миллионлаб доллар сарфлади