Ўзбекистонда энг кўп мебел қайси ҳудудда ишлаб чиқарилмоқда?

Ўзбекистонда энг кўп мебел қайси ҳудудда ишлаб чиқарилмоқда?

2026 йилнинг дастлабки тўрт ойида Ўзбекистонда мебел саноатида сезиларли ўсиш кузатилди. Йирик ишлаб чиқарувчилар томонидан жами 2,5 триллион сўмлик мебел маҳсулотлари тайёрланган.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу натижа 2025 йилнинг январь–апрель ойларига нисбатан 28,7 фоизга юқори.

Ҳудудлар орасида энг катта улуш Тошкент шаҳрига тўғри келди. Пойтахтда 472,5 миллиард сўмлик мебел ишлаб чиқарилган.

Фарғона вилояти 298,2 миллиард сўм, Андижон вилояти 280,6 миллиард сўм ва Тошкент вилояти 248,3 миллиард сўмлик кўрсаткич билан кейинги ўринлардан жой олди.

Наманган, Самарқанд, Хоразм ва Бухоро вилоятларида ҳам мебел ишлаб чиқариш фаоллиги қайд этилди. Энг паст кўрсаткич эса Сирдарё вилоятида кузатилиб, у ерда 33 миллиард сўмлик маҳсулот тайёрланган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар