date

Ўзбекистонда инвестициялар ҳажми 156 трлн сўмдан ошди

Ўзбекистонда инвестициялар ҳажми 156 трлн сўмдан ошди

2026 йил январ–март ойларида Ўзбекистонда асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар ҳажми 156,3 триллион сўмни ташкил этди.

Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 29,6 фоизга ўсган. Ушбу ўсиш мамлакатда иқтисодий фаоллик ва ижтимоий соҳаларни ривожлантиришга қаратилган ишлар кучайганини кўрсатади.

Инвестициялар таркибида энг катта улуш хорижий сармоялар ва кафолатланмаган хорижий кредитларга тўғри келиб, улар 107,6 триллион сўмни ташкил этган. Шу билан бирга, корхоналарнинг ўз маблағлари 20,5 триллион сўмни ташкил этган.

Давлат кафолати остида жалб қилинган хорижий кредитлар 10,8 триллион сўмга тенг бўлгани қайд этилди. Аҳоли маблағлари ҳиссаси 8,7 триллион сўмни, тижорат банклари кредитлари ва бошқа қарз маблағлари эса 4,2 триллион сўмни ташкил этган.

Бундан ташқари, республика бюджети ҳисобидан 3,9 триллион сўм, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан эса 566,3 миллиард сўм инвестиция киритилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда инвестициялар ҳажми 156 трлн сўмдан ошди