Ўзбекистонда озиқ-овқат ишлаб чиқариш ҳажми ошди

2026 йилнинг январ-май ойларида Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан 57,2 трлн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 7,9 фоизга ошган.
Ҳудудлар кесимида энг юқори натижа Тошкент шаҳрида қайд этилди. Пойтахтда беш ойда 10,2 трлн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.
Кейинги ўринларда Тошкент вилояти 7,9 трлн сўм, Самарқанд вилояти 7,7 трлн сўм натижа билан қайд этилди.
Андижон ва Фарғона вилоятларида ишлаб чиқариш ҳажми 4,5 трлн сўмдан бўлган. Бухорода 3,7 трлн сўм, Қашқадарё ва Наманган вилоятларида 3,5 трлн сўмдан озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.
Қорақалпоғистон Республикасида бу кўрсаткич 2,5 трлн сўмни, Навоий вилоятида 2,4 трлн сўмни ташкил этган.
Хоразмда 1,8 трлн сўм, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида 1,7 трлн сўмдан, Жиззах вилоятида эса 1,6 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган.



























Изоҳлар 0
…