Ўзбекистонда табиий газ қазиб олишда сезиларли тушиш қайд этилди

1 дақиқа ўқиш135
Ўзбекистонда  табиий газ қазиб олишда сезиларли тушиш қайд этилди

2026 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда нефть, табиий газ ва кўмир қазиб олиш ҳажмида пасайиш кузатилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Қайд этилишича, январ–март ойларида табиий газ қазиб олиш ҳажми 9,6 миллиард куб метрни ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15 фоизга камайган.

Нефть ишлаб чиқариш ҳажми 157,3 минг тоннага етган бўлиб, 2,2 фоизлик пасайиш қайд этилган. Газ конденсати ишлаб чиқариш ҳам 18,3 фоизга қисқариб, 242,3 минг тоннани ташкил қилган. 2024 йил билан таққосланганда ҳам пасайиш юқори даражада экани айтилмоқда.

Шу билан бирга, айрим йўналишларда ижобий ўсишлар кузатилган. Автомобиль бензини ишлаб чиқариш 2,9 фоизга ошиб, 313,2 минг тоннага етган. Ёқилғи маҳсулотлари ишлаб чиқариш эса 54,3 фоизга ўсиб, 280,9 минг тоннани ташкил этган.

Электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 4,7 фоизга кўпайиб, 22,93 миллиард кВт/соатга етган. Портландцемент ишлаб чиқариш ҳам ўсиш қайд этиб, 4,1 миллион тоннага чиққан.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?