SEК токенлаштирилган акциялар савдоси учун инновацион истисно жорий этмоқда

1 дақиқа ўқиш140
SEК токенлаштирилган акциялар савдоси учун инновацион истисно жорий этмоқда
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссияси блокчейн асосида токенлаштирилган аксиялар савдоси учун махсус инновацион истисно жорий этишни режалаштирмоқда.
  • Комиссия аъзоси Ҳестер Пеирсе бошчилик қилаётган ушбу ташаббус анъанавий биржалардан ташқари марказлашмаган крипто платформаларида ҳам қимматли қоғозлар билан савдо қилиш доирасини кенгайтиради.

АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссияси (SEК) блокчейн асосида токенлаштирилган акциялар савдоси учун махсус “инновацион истисно” жорий этишни режалаштирмоқда. Ушбу янгилик компанияларнинг розилигисиз ҳам уларнинг акциялари нархини кузатувчи учинчи томон токенлари билан савдо қилиш имконини беради. Bloomberg хабарига кўра, мазкур қарор анъанавий биржалардан ташқари марказлашмаган крипто платформаларида ҳам очиқ акциядорлик жамиятлари қимматли қоғозлари билан савдо қилиш доирасини кенгайтиради. Бу ҳақда Cointelegraph.com хабар беради.

SEК ушбу қоидаларни ишлаб чиқиш жараёнида юзлаб бозор иштирокчилари билан маслаҳатлашган. Таклиф этилаётган қоидаларга кўра, токенлаштирилган акциялар овоз бериш ҳуқуқи ва дивидендлар каби оддий акцияларга хос барча имтиёзларга эга бўлиши шарт, акс ҳолда улар биржа рўйхатидан чиқарилиши мумкин. Ушбу ташаббусга комиссия аъзоси Ҳестер Пеирсе бошчилик қилмоқда.

Валл Стреэт фирмалари сўнгги йилларда блокчейн технологиясининг савдо ва ҳисоб-китоб жараёнларини тезлаштиришдаги самарадорлигига катта қизиқиш билдирмоқда. Масалан, Интерконтинентал Эхчанге компанияси акциялар ва ЭТФ фондлари учун 24/7 режимида ишлайдиган токенизация платформасини ишга туширишни режалаштирмоқда. Шунингдек, Буллиш крипто биржаси ҳам Эқуинити платформасини 4,2 миллиард долларга харид қилиб, ўз имкониятларини кенгайтирди.

Токенизация тарафдорлари ушбу технология Нвидиа, Google ва Tesla каби компаниялар акцияларига анъанавий брокерлик ҳисобларига эга бўлмаган инвесторлар учун ҳам йўл очишини таъкидламоқда. Бироқ, SEК ичида ушбу қарорга қарши чиққан расмийлар ҳам мавжуд. Секуритизе платформаси раҳбари Бретт Редфеарн эса эмитент иштирокисиз токенизация қилиш бозорнинг парчаланишига олиб келиши мумкинлигидан хавотир билдирган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?