Ёш тадбиркорларга 300 миллион сўмгача фоизсиз маблағ ажратилади

Ёш тадбиркорларга 300 миллион сўмгача фоизсиз маблағ ажратилади

Ўзбекистонда олий таълим муассасалари битирувчиларини иш билан таъминлаш ва ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга қаратилган янги чоралар жорий этилади. Бу ташаббуслар Президентнинг ёшлар билан мулоқоти давомида маълум қилинди.

Янги тартибга кўра, олийгоҳ битирувчиларини ишга қабул қилган корхоналарда ушбу мутахассислар учун жисмоний шахслар даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ставкалари бир йил муддатга 1 фоизга туширилади.

Шунингдек, «Кафолатланган биринчи қадам» дастури йўлга қўйилади. У етим ёшлар, ногиронлиги бўлган шахслар ва меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Ушбу тоифадаги ёшларни олий таълим муассасасига киришга тайёрлаган ва уларга устозлик қилган талабаларга ҳам қўшимча имкониятлар берилади. Жумладан, магистратурага қабул жараёнида ва стипендия тайинлашда уларга бонуслар берилиши кўзда тутилган.

«Ёшлар мини-франшизаси» дастури доирасида маҳаллий франшиза сотиб олган ёш тадбиркорлар 300 миллион сўмгача фоизсиз ссуда олиши мумкин бўлади.

Ушбу дастур ва ташаббусларни амалга ошириш учун жами 500 миллиард сўм маблағ ажратилади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар