Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026 туризм кампанияси 1 миллиарддан ортиқ кўрилди

Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026 туризм кампанияси 1 миллиарддан ортиқ кўрилди

Туризм қўмитаси футбол бўйича ЖЧ-2026 доирасида Ўзбекистон брендини тарғиб қилиш кампанияси натижаларини эълон қилди.

Маълумотга кўра, кампания материаллари жами 1,07 миллиарддан ортиқ кўрилган. Ўзбекистон ҳақидаги ахборотлар 3 мингдан зиёд халқаро оммавий ахборот воситаларида, жумладан BBC, Те Гуардиан ва Фох Невс каби нашрларда ёритилган.

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон билан боғлиқ материаллар 52 миллиондан ортиқ ўзаро таъсир қайд этган. Бунга лайк, изоҳ, улашиш ва бошқа фаолликлар киритилган.

Google Трендс маълумотларига кўра, “Узбекистан” сўрови бўйича қидирувлар 40 фоизга ошган. Жаҳон чемпионати ва Ўзбекистонга боғлиқ махсус сўровлар эса 450 фоизга кўпайган.

Тарғибот ишлари доирасида Атланта аэропортида Ўзбекистон миллий павилони ишга туширилган. Шунингдек, ўйинлар ўтказилган шаҳарларда фан-зоналар ташкил этилган.

Таҳлилларга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг натижалари билан мамлакатга бўлган сайёҳлик қизиқиши ўртасида бевосита боғлиқлик кузатилган. Қидирувлар энг кўп Колумбия ва Португалияга қарши ўйинлар пайтида ошган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар