Битирувчини ишга олган тадбиркорларга катта солиқ имтиёзи берилади

Ўзбекистонда олий таълим муассасасини тамомлаган ёшларни ишга қабул қилган тадбиркорлар учун янги солиқ имтиёзи жорий этилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Ёшлар куни муносабати билан ўтказилган учрашувда маълум қилди.
Янги тартибга кўра, иш берувчи ёш мутахассис учун бир йил давомида даромад ва ижтимоий солиқни атиги 1 фоиз миқдорида тўлайди.
Шунингдек, ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Кафолатланган биринчи қадам” пакети ҳам йўлга қўйилади. У ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, ҳарбий хизматдан қайтган, меҳнат миграциясидан қайтган, жазони ўтаб чиққан ҳамда ногиронлиги бўлган ёшларни қамраб олади.
Бундан ташқари, “Ёшлар мини-франшизаси” дастури ишга туширилади. Унинг доирасида ўз бизнесини кенгайтираётган ёш тадбиркорларга имтиёзли кредит ва ер майдонлари ажратилади. Маҳаллий брендлар франшизасини харид қилаётган ёшларга эса 300 миллион сўмгача фоизсиз ссуда берилади.
Мазкур ташаббусларни амалга ошириш учун 500 миллиард сўм маблағ йўналтирилиши режалаштирилган.


























Изоҳлар 0
…