Самарқандда беш нафар ўқувчи ЙТҲга учради, бири ҳалок бўлди

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида 15-мактабнинг беш нафар саккизинчи синф ўқувчиси бўлган Ласетти автомобилининг дарахтга урилиши оқибатида бир бола вафот этди.
- Ҳодиса 13 ноябр куни соат 01:30 атрофида ўқувчилардан бири автомобилни бошқариши натижасида содир бўлган.
- Жабрланган қолган ўқувчиларга тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган.
- Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида беш нафар саккизинчи синф ўқувчиси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Lacetti автомобилини бошқарган ўқувчи йўл ёқасидаги дарахтга урилиб кетган. Ҳалокат оқибатида болалардан бири шифохонада вафот этди, деб хабар беради Gazeta.
Ҳодиса 13 ноябрь куни тахминан соат 01:30 да, қишлоқ ташқарисидаги йўлда юз берган. Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълум қилишича, автомобилда бўлган болаларнинг барчаси 15-мактаб ўқувчилари бўлган.
Йўл-транспорт ҳодисасидан кейин жабрланган ўқувчилар шифохонага олиб борилган. Улардан бири шифохонада вафот этган. Қолган болаларга тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган.
Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумотига кўра, автомобилни ўқувчилардан бири бошқарган. У йўл четидаги тут дарахтига бориб урилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мақолада келтирилишича, Ўзбекистонда вояга етмаган болаларга автомобиль бошқаришга рухсат бериш билан боғлиқ қоидабузарликлар ҳам учраб туради. Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошлиғи Муродбек Шерлиев 2025 йилда 14–16 ёшли болаларга автомобилни бошқаришга бериш билан боғлиқ қарийб 2500 та ҳолат аниқланганини маълум қилган. Бу ҳолатлар оқибатида 44 киши ҳалок бўлган, 101 киши жароҳатланган.
Шу йилнинг 25 майида, сўнгги қўнғироқ куни мамлакат бўйлаб ўқувчилар автомобиль бошқарган 238 та ҳолат қайд этилган.
Бундан ташқари, февраль ойида Тошкентда 10-синф ўқувчиси бошқарган BMW автомобили ЙПХ инспекторини уриб юборган. Инспектор ушбу ЙТҲ оқибатида вафот этган.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…