2019 йил 1 июлдан бошлаб, 50 ва 100 сўмлик тангалар ҳамда 50 ва 100 сўмлик эски намунадаги банкнотлар муомаладан қайтариб олинди.
Уларнинг ўрнига 2018 йил намунасидаги 50 сўмлик, 100 сўмлик, 200 сўмлик ва 500 сўмлик тангалар муомалага чиқарилади.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил июлида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2001-2002, 2004 ва 2009 йилларда чиқарилган эски намунадаги 50 ҳамда 100 сўмлик тангалар 2019 йилнинг 1 июлига қадар ҳеч қандай чекловларсиз қабул қилиниши ва банкка келиб тушган ушбу тангалар қайта муомалага чиқарилишига йўл қўйилмаслиги маълум қилинганди.
Шунингдек, 2020 йилнинг июлида 200 сўмлик ва 500 сўмлик банкнотлар муомаладан чиқарилади.
«50 сўмлик ва 100 сўмлик банкнотлар ҳам 2019 йилнинг 1 июлига қадар муомалада бўлади.
200 сўмлик ва 500 сўмлик банкнотлар эса 2020 йил 1 июлга қадар қабул қилинади ва шундан сўнг муомаладан чиқарилади.
Эски намунадаги тангалар ва банкнотларни янги намунадаги тангалар муомалага чиқарилган кундан бошлаб банклар орқали янги тангаларга алмаштириб олиш мумкин. Эски намунадаги 200 ва 500 сўмлик банкнотларни эса 2019 йил 1 июлдан бошлаб банк кассаларида алмаштириш мумкин», дейилганди Марказий банк баёнотида. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди