
Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги IT парк биносида 23 ноябрь куни ёнғин юз берди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, соат 11:12 да Шаҳриобод кўчасида жойлашган кўп қаватли биноларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган. Шунга кўра 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 11:15 да воқеа жойига етиб борган ва ёнғин соат 11:25 да ўчирилган.
— Шухрат Раззаков (@ShuhratRazzakov) November 23, 2022
Ёнғин натижасида 24 қаватли қурилиши тугалланмаган IT парк биносининг 21-қаватида тахминан 5 квадрат метр майдонда пенопласт қолдиқлари ёниб зарарланган. Ёнғин натижасида қўшни биноларга зарар етмаган.
— Шухрат Раззаков (@ShuhratRazzakov) November 23, 2022
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар