Яшнобод ва Мирзо Улуғбекда қисқа муддатли электр узилиши бўлди

Тошкент шаҳрининг Яшнобод ва Мирзо Улуғбек туманларида электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилди.
Маълумотга кўра, 2026 йил 25 август куни соат 02:15 да истеъмолчи балансида бўлган ва 35 кВ кучланишли Л-Д-Т-1 электр узатиш тармоғига уланган кабел тармоғида носозлик юзага келган. Шу сабаб тармоқда “ерга туташиш” ҳолати қайд этилган.
Хавфсизлик чоралари доирасида электр таъминоти вақтинча ўчирилган. Натижада 35/6 кВ кучланишли “Тузел” подстанциясига уланган Яшнобод ва Мирзо Улуғбек туманларидаги айрим маҳаллаларда электр энергияси етказиб беришда қисқа муддатли узилишлар содир бўлган.
Ҳозирда “Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари носозликни бартараф этиш ва электр таъминотини тиклаш бўйича тезкор ишларни олиб бормоқда.































Изоҳлар 0
…