Тошкентлик эркак заправкадаги навбатдан қочиш учун уйида бир тонна бензин сақлади

Тошкентлик эркак заправкадаги навбатдан қочиш учун уйида бир тонна бензин сақлади

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида яшовчи эркакнинг уйидан бир тоннадан ортиқ бензин аниқланди. Ёқилғи пластик идишларга солинган ҳолда сақланган.

Маълум қилинишича, эркак бензин қуйиш шохобчаларидаги навбатларда вақт йўқотмаслик мақсадида катта миқдорда ёқилғи захирасини тўплаган. Бироқ бундай ҳажмдаги бензинни турар жойда сақлаш жиддий хавф туғдириши мумкин.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари ёқилғини хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда хонадондан олиб чиқиб кетган. Ҳолат юзасидан эркакка нисбатан маъмурий чоралар кўрилгани билдирилган. Аммо унинг айнан қайси қоидани бузгани ва қандай жазо қўллангани ҳақида қўшимча маълумот берилмаган.

Мутахассислар бензиннинг осон алангаланишини ҳисобга олиб, уни уй шароитида, айниқса, пластик идишларда ва катта миқдорда сақлаш хавфли эканидан огоҳлантиради. Ёқилғи буғлари ҳатто кичик учқун таъсирида ҳам ёниб кетиши, бу эса ёнғин ёки портлашга олиб келиши мумкин.

Шу сабабли бензинни турар жойларда катта миқдорда захиралашдан сақланиш ва ёқилғи билан муомала қилишда белгиланган хавфсизлик талабларига амал қилиш муҳим.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар