19:15 / 09.06.2024
129

Пул талаб қилинмайдиган қойилмақом ёрдам

Пул талаб қилинмайдиган қойилмақом ёрдам
Кимки юқори мартабага эришар экан, ўз йўлида маълум даражада бошқаларнинг қўллаб-қувватлашига ҳам дуч келади. Ҳалол ишнинг одатдаги талаби шуки, биз ўзгаларга ёрдамимиз билан товон тўлаган бўлиб чиқамиз.

Масалан, Эндрю Карнеги муваффақиятга эришиш илмини билимларнинг алоҳида соҳаси сифатида ишлаб чиқишни маслаҳат берганида, менда туб бурилиш рўй берган. Ўшанда у жон куйдириб мени қўллаб-қувватлаган эди.

Муваффақиятга эришишда бошқаларга ёрдам кўрсатиш ─ шахсий ҳаётингизда ютуқларни қўлга киритишнинг энг қисқа йўлидир. Ҳар бир киши омади озроқ юришган одамга ёрдам бериши мумкин. Ўзининг вақти ва куч-қувватини бошқаларнинг манфаати учун нисор қиладиган кишини ҳақиқий саҳоват эгаси деб аташ керак. У ўз қалбини мислсиз тўлдириб боради, кўрсатган ёрдами учун миннатдорчиликка сазовор бўладими-йўқми, бунинг аҳамияти йўқ.

Ҳаётда бошдан кечирадиган энг ёрқин синовлардан бири муваффақият чўққисида турган киши тўғрисида: «Мен унга шу даражага етишига ёрдам берган эдим», ─ деб бундан қониқиш ҳосил қилишдир.

Қизиқ, аммо инсонга ё ўзи, ёки бошқалар учун курашиш ҳамиша хосдир. Мен ёшлигимни эсласам, бир куни барибир қарзимни тўлашга тўғри келгани ёдимга тушади. Ўшанда барча мажбуриятларим адо этилгач, жуда катта қониқишни ҳис қилганман. Аммо ойлар ўтар экан, безовталигим ўса борганини сездим. Ниҳоят бунинг сабабини англаб етдим: мени кураш туфайли рўй берадиган лаззатдан маҳрум қилишган эди. Бу мени муваффақиятимдан воз кечиш ва ҳаммасини бошидан бошлашимни билдирмасди, албатта. Мен ўзгаларнинг курашда ғалаба қозонишлари учун ёрдам бериш, уларнинг айрим мажбуриятларини зиммамга олиш ҳамда муваффақият қозониш йўлида ишларини енгиллаштиришдан қониқишни ҳис этиш ҳам мумкинлигини англаб етдим.

Бир зум ўйга толинг: биздан ҳеч бўлмаганда бир киши ҳаёти мобайнида биттагина кишига ёрдам берганида, дунё қанчалик ўзгариб кетган бўларди. Ўз навбатида ҳар биримиз худди шундай ёрдам ва қўллаб-қувватлашга эга бўлардик. Бошқаларга ёрдам бериш ўзгача ишбилармонлик туйғуси юзага келишини таъминлайди. Филадельфиянинг савдо қироли Жон Уанамейкер шундай деган эди: «Энг фойдали одат ─ бу тўсатдан кўрсатилган фойдали хизматлар». Балки бир неча аниқ мисол бошқаларга ёрдам бериш мумкинлиги тўғрисида ўйлашга бизни мажбур этар?

Шарқий штатлардан биридаги дўкон эгаси ўз бизнесини оддий усул ёрдамида гуллаб-яшнатиш даражасига етказди. Унинг ходимлари дўкон билан ёнма-ён жойлашган, машина қўйиладиган пуллик жойларни кўздан кечириб чиқарди. Агар ходим вақт ўтганлиги ҳақидаги белгини пайқаб қолса, тешикка танга ташлар, хатча қолдириб, ҳайдовчини ортиқча тўловдан халос этарди. Ҳайдовчилар дўкон эгасига миннатдорчилик билдириш ва нимадир харид қилиш мақсадида бирин-кетин дўконга келишарди

Бостондаги эркаклар кийими дўконининг эгаси савдода ҳар бир костюм чўнтагига чиройли карточка солиб қўяр, уни галстукка алмаштириш мумкин эди. Табиийки, харидорлар дўконга доимо ана шу карточка билан қайтиб келишар ва янги харид бўйича имкониятга эга бўлишарди.

Ўзингизни ишлашга мажбур қилинг. Имкониятларингиз ва куч-қувватингизни баҳолаб боринг. Сизнинг ёрдамингизга муҳтож одам борми? У ким? Сиз қандай ёрдам бера олишингиз мумкин? Бу пул талаб қилмайди. Кашфиётчилик ва кўмак бериш учун сидқидилдан истак керак, холос.

Ўзгаларнинг муаммосини ҳал қилишда ёрдам беришингиз шахсий муаммоларингизни ҳам бартараф этишни таъминлайди.

(Наполоен Хилл китобидан)

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Пул талаб қилинмайдиган қойилмақом ёрдам