Қидирувдаги автомашина аниқланди

Қидирувдаги автомашина аниқланди

Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармаси Қидирув шўъбаси ходимлари томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижросини таъминлаш борасида тизимли қидирув тадбирлари изчил давом эттирилмоқда.

Амалга оширилган тезкор қидирув тадбирлари давомида «Капитал банк» манфаатларини таъминлаш мақсадида гаровга қўйилган ҳамда қидирув эълон қилинган автомашина аниқланди.

Қонунчилик талабларига мувофиқ мазкур транспорт воситаси белгиланган тартибда хатланиб, сақлов учун жарима майдонига жойлаштирилди. Келгусида ижро ҳужжатлари талабларини тўлиқ таъминлаш юзасидан тегишли ижро ҳаракатлари амалга оширилади.

Мажбурий ижро бюроси томонидан қарздорларнинг мол-мулкини аниқлаш, қидирувдаги транспорт воситаларини топиш ҳамда суд ҳужжатлари ижросини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар изчил давом эттирилмоқда.

Зеро, суд ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлаш, фуқаролар ва юридик шахсларнинг қонуний ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш Мажбурий ижро бюроси фаолиятининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар