Қарз қарзни чақиради…

Аввалига маъмурий жарималар ўз вақтида тўланмади. Ортидан электр энергияси учун ҳам қарздорлик юзага келди. Натижада битта қарз ортидан яна бири йиғилиб, умумий қарздорлик 14 та ижро ҳужжати бўйича 32 036,1 минг сўмга етди.
Фурқат туманида қарздор Ж.Т. суд қарорлари талабларини ихтиёрий муддатда бажармагани, бир неча бор огоҳлантирилганига қарамай қарзларни қопламагани сабабли давлат ижрочилари томонидан унга тегишли Tracker 2 автомашинаси хатланди.
Эътиборли жиҳати, 707 давлат рақам белгили ушбу Tracker 2 автомашинаси эмас, балки қарздорнинг қарзини ўз вақтида тўламагани хатланишга сабаб бўлди.
Хулоса: Қарзни кечиктириш муаммони ҳал қилмайди. Аксинча, қарз қарзни чақириб, охир-оқибат мол-мулк хатланишига олиб келиши мумкин.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…